2018 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга мувофиқ 2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича умумий квота: бакалаврлар учун 69 200 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 17 654 нафар ва тўлов-контракт асосида – 51 546 нафар; магистрлар учун 5 903 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 1 552 нафар ва тўлов-контракт асосида – 4 351нафар; махсус сиртқи бўлимларда бакалаврлар учун ... Батафсил »
Tag Archives: қабул
Soyadagi magistratura
Maqolaga kirish 10 may kuni joriy yilgi test sinovlari muhokamasiga bag‘ishlangan «Munosabat» tok-shousiga ekspert sifatida taklif qilishdi. Hali ko‘rsatuv boshlanmasidan turib, Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligidan kelgan vakil menga e’tirozlarini bildirishni boshladi. O‘tgan yilgiday qattiq gaplarni aytmasin, deb oldindan “musht” ko‘tardi chamamda 🙂 Lekin ular uchun kutilmaganda, joriy yilgi tizimni to‘liq qo‘llab-quvvatlashimni, yangi tizimning birinchi yilida xato va kamchiliklar ko‘p uchrasa ham, lekin ishonishda davom etishimiz kerakligini aytdim. Ko‘rsatuv so‘nggida 2 xil fikr eshitdim: abituriyent va repetitorlar “narigi tomonga ... Батафсил »
Kirish test sinovlarida savollar sonini qisqartirish rejalashtirilmoqda
Joriy yilda Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning topshiriqlari bilan OTMlarga kirish imtihonlari mutlaqo yangi tizimda o’tkazilishi belgilandi. Xususan, test sinovlari 1-15 avgustda har kuni 2 smenda katta pavilyonlarda bo’lib o’tadi. Test javoblari ertasi kuniyoq e’lon qilinadi. Testdagi yana bir muhim o’zgarish, endi bitta fan blokidagi savollar soni 36 tadan 30 taga tushirilishi rejalashtirilmoqda (hali tasdiqlanmadi). Loyihaga ko’ra, 3 ta fandan topshirganlar 90 ta savolga 2 soatu 40 daqiqa ichida, 2 ta fandan topshiradiganlar esa 60 ta savolga 1 soatu 40 daqiqa ichida ... Батафсил »
68 балл олса грант асосида ўқишга кириши аниқ бўлган абитуриентлар ҳақида маълумот
Мана, 1 август куни юртимиздаги барча ОТМларда тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Давлат тест маркази берган маълумотга кўра, 1 август куни 59 олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди. Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир. Шунингдек, ДТМ хабарида яна кўплаб маълумотлар, рақамлар келтирилган, бироқ ҳозир мен бунга тўхталмоқчи эмасман. Ушбу мақолада Сизларга тест имтиҳонларида неча ... Батафсил »
Қабул-2017: қарор бор ва энди ҳамма хабардор
Ёдингизда бўлса, 1 ҳафта олдин сайтим орқали “Қабул-2017: қарор бор, аммо институт маъмурияти бундан хабардорми?” сарлавҳали мақола чоп этилганди. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнь кунидаги қарорига биноан, бундан буён МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар юртимиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилиниши белгиланганлиги, бироқ айрим олийгоҳлар бу ўзгаришдан хабардор эмаслигини маълум қилишиб, хорижий фуқароларга рад жавоби беришганлиги ҳақида ёзгандим. Мақолам сўнгида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигига мурожаат қилиб, муаммоли вазиятга тез фурсатда ойдинлик киритишларига ... Батафсил »
МДҲдан келган хорижий фуқароларни ОТМларга суҳбат асосида қабул қилиш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнь кунидаги қарорига биноан, бундан буён МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар юртимиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилиниши белгиланганлиги ҳақида хабар бергандим. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг бакалавриатига МДҲ мамлакатлари фуқароларини қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тўғрисидаги муваққат йўриқнома” тасдиқланди. Ушбу мақолада йўриқномада келтирилган энг асосий қоидалар ҳақида маълумот бераман: Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг бакалавриатига МДҲ мамлакатлари фуқароларини қабул қилиш учун суҳбат қуйидагиларни аниқлаш нуқтаи ... Батафсил »
Абитуриентларга: қабул комиссиясига ўрта махсус дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхасини топшириш шарт эмас
Бугун нотариус сифатида фаолият юритадиган танишим қабул жараёнлари бошлангандан буён абитуриентлар коллеж ёки лицей дипломини нотариал тасдиқлаш юзасидан жуда кўп мурожаат қилаётганини, ҳар куни юздан ортиқ яқин мана шундай нотариал ҳаракатни амалга ошираётганини айтиб қолди. “Албатта, биз нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқарога асоссиз рад жавоби беришга ҳаққимиз йўқ, шунинг учун уларга диплом нусхасини тасдиқлаб беряпмиз, аммо аслида абитуриентлар қабул комиссияларига бундай ҳужжатни топшириши шарт эмаску”, – деган фикрни айтган суҳбатдошим мендан шу масалага аниқлик киритиб беришимни сўради. 2017 ... Батафсил »
Магистратурага қабул бошланди. Имтиҳонларга янги фан киритилди
2017 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади. Жорий йилда магистратурага 5 000 нафар талаба, шундан 1556 нафари давлат гранти, 3444 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Магистратурада умумий квоталар сони ўтган йилгига қараганда ўзгармаган. Жорий йилда қандай янгиликлар бор? 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги янги низом тасдиқланди. Низомга биноан, қабул жараёнларига айрим ... Батафсил »
Тиббиёт олийгоҳлари қабулида нима гап: грант бекор қилиндими?
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан бўлган учрашувда бундан буён тиббий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар бўлиши, хусусан ушбу йилдан бошлаб ҳудудлар бўйича мақсадли қабул бошланиши ҳақида маълум қилган эди. Кейинчалик 2017 йил 5 май куни “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги Президент қарорига асосан, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриатига давлат грантлари асосида мақсадли қабул квоталари тасдиқланди. 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим ... Батафсил »
Барча йўналишлар бўйича қўшимча контрактнинг аниқ миқдорлари ҳақида маълумот. Энг қиммат тўлов 25 баробар!
Аввалроқ, 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори қабул қилингани ва унда қўшимча контрактларнинг оширилган миқдори тасдиқлангани ҳақида маълумот берган эдим. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида тўлов-контракт асосида белгиланган квотадан ташқари олий таълим муассасаларига қўшимча равишда қабул қилиш бўйича тартиб ишлаб чиқди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, тўплаган баллари ... Батафсил »