Yangi hujjatlar

Tag Archives: қисқа хабарлар

2015 йилнинг 19 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руа қабул қилди

2015 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руани қабул қилди. Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Матн ва фото: mfa.uz Батафсил »

«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги-2015 ғолиби [видео]

Ўзбекистон кубоги-2015, финал “Бунёдкор” – “Насаф” – 1:2.  Голлар: Шерзод Аъзамов (81-автогол) — Артур Геворкян (70), Шерзод Аъзамов (75) Батафсил »

Ислом Каримов 15-16 октябрь кунлари Қозоғистонда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди [фото]

Президент Ислом Каримов 2015 йил 15-16 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасида бўлди ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди. Саммитнинг асосий тадбирлари 16 октябрь куни бўлиб ўтди. МДҲ давлат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этиб, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мажлисда яқин ва узоқ мамлакатларда вазият кескинлашиб, шиддат билан ўзгариб бораётгани инобатга олинадиган бўлса, МДҲ давлат раҳбарларининг мазкур учрашуви ўз вақтида ўтказилганини таъкидлади. Матн: ЎзА; Фото: ЎзА, akorda.kz Батафсил »

15-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XI Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ташкил этилди

15-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XI Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада 700 минг тонна Ўзбекистон пахта толасини сотиб олиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 800 миллион АҚШ долларидан зиёд миқдордаги шартномалар имзоланди. Бу галги Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасига ҳам жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари истиқболдаги масалаларни муҳокама этиш ҳамда ўзаро манфаатли шартномалар тузиш учун ташриф буюрди. Жорий йилда унда қирқдан ортиқ давлатдан 1000 дан зиёд фирма ва компания мутахассислари ... Батафсил »

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2015 йил 7-8 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2015 йил 7-8 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 8 октябрь куни бўлиб ўтди. Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирадаги музокаралар чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этдилар, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик майдонига, “Бунёдкор” стадионига ва “Минор” масжидига ташриф буюрди. Фото ... Батафсил »

Ислом Каримов 29-30 сентябрь кунлари Наманган ва Фарғона вилоятларига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 29 сентябрь куни Наманган ва Фарғона вилоятларида бўлди. Президентимиз Наманган вилоятига сафарини Мингбулоқ туманидаги “Барака” фермер хўжалиги билан танишишдан бошлади. Ислом Каримов мазкур фермер хўжалиги даласида фермерлар билан суҳбатлашди. Шундан сўнг, Уйчи туманидаги “Обод замин” фермер хўжалиги далаларига ҳам ташриф буюрди. Президентимиз куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Ислом Каримов Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш борасидаги ишлар билан танишди. Шундан сўнг, Ислом Каримов ... Батафсил »

Ислом Каримов 22 сентябрь куни Оқсаройда Корея Республикаси Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) президенти Ли Дук Хунни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 22 сентябрь куни Оқсаройда Корея Республикаси Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) президенти Ли Дук Хунни қабул қилди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Корея Республикаси Эксимбанки ўртасидаги инвестициявий шерикликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ташриф доирасида “Асака” акциядорлик тижорат банки билан Эксимбанк ўртасида 160 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этиш бўйича банклараро битим имзоланишини юқори баҳолади. Фото ва матн: ЎзА Батафсил »

Президент Ислом Каримов 2-3 сентябрь кунлари Хитойга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2-3 сентябрь кунлари ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди. 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шу куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Давлатимиз раҳбари 3 сентябрь куни Пекин шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимларда иштирок этди. Фото ва матн: ЎзА Батафсил »

Юқорига