Россия фан ва таълим соҳасини назорат қилиш Федераль агентлиги Россия Федерацияси Бош Прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган текширишлар натижасида 69 та олий таълим муассасаларининг лицензиясини бекор қилди. Бу ҳақида Федераль агентлик матбуот хизматига асосланиб Газета.ру нашри хабар бермоқда. Хабарда лицензиясидан маҳрум бўлган ОТМлар орасида Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш институти, Ставрополь молия-иқтисод институти, Халқаро таълим академияси, Замонавий ижтимоий фанлар академиясининг бир қатор филиаллари мавжудлиги таъкидланган. Шунингдек, содир этган қонунбузарликлари учун Москвадаги Рус театри нодавлат институтининг ҳам лицензияси бекор қилинган. Юқоридаги ОТМлар бўйича Прокуратура органлари ... Батафсил »
Tag Archives: Россия
Россияда шартнома матнларини майда шрифтларда ёзишни тақиқлашмоқчи
“Адолатли Россия” сиёсий партияси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгариш киритишни таклиф қилишмоқда. Уларнинг таклифига кўра, шартномаларда майда ва ўқиш қийин бўлган шрифтлар ёзилишини тақиқлаш керак. Бу ҳақида Риа Новости ахборот агентлиги хабар бермоқда. Партия вакилларининг таъкидлашича, биринчи навбатда ушбу Қонун нормаси банклар томонидан таклиф қилинадиган шартномаларга қўлланилиши лозим. Сабаби айнан банк шартномаларида майда, ўқиш қийин бўлган шрифтлар кўп ишлатилади. Бундай ёзувлар айниқса, шартноманинг энг муҳим қисмларига, тушунтиришлар, изоҳларга таалуқли бўлиб, мижоз учун бундай шрифтларни ўқиш қийинлик туғдиради, кўзини ... Батафсил »
1 декабрдан россияликлар мобил алоқа операторини ўзгартираётганда ўз телефон рақамларини ҳам олиб ўтишлари мумкин
Россиялик мобил алоқа операторларининг абонентлари 2013 йил 1 декабрдан бошлаб ажойиб қулайликка эга бўладилар. Уларга эндиликда алоқа операторини алмаштираётган вақтда, ўз телефон рақамларини сақлаб қолиш имконияти яратилади. Яъни абонентнинг телефон рақами (кодлари билан) ўша-ўша қолади, фақат алоқа оператори ўзгаради холос. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Порталнинг маълумотларига кўра, бу борада махсус қонун қабул қилинган. “Алоқа тўғрисида”ги Федераль Қонунга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун давлат раҳбари Владимир Путин томонидан 2012 йил 25 декабрда имзоланган эди. Деярли 1 йил давомида мазкур ... Батафсил »
Бугундан бошлаб Россияда тегишли бўлмаган жойда чекканларга жарима солинади
Бугундан, яъни 15 ноябрь кунидан бошлаб Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ҳамда “Реклама тўғрисида”ги Қонунга тамакига қарши кураш бўйича киритилган ўзгартириш кучга кирди. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Портал маълумотига кўра, жамоат жойларида чеккан шахсларга 500 рублдан 1,5 минг рублгача жарима солинади. Бу таҳминан 34 минг сўмдан 102 минг сўмгача жаримани ташкил қилади. Болалар майдончаларида чекиш каттароқ жарима тўлашга сабаб бўлади – 2 мингдан 3 минг рублгача (106-204 минг сўм). Шунингдек, қонунчиликка кўра, вояга етмаган шахсни тамаки ... Батафсил »
Россияда жиноий жазога тортиладиган терроризм билан боғлиқ ҳаракатлар рўйхати кенгайтирилди
Россия Федерациясида 2013 йил 2 ноябрь куни қабул қилинган Федераль қонунга биноан терроризмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Хусусан, мазкур ўзгаришга кўра, РФ Жиноят Кодексига қуйидаги янги моддалар киритилди: 205-3-модда. “Террористик фаолият билан шуғулланиш мақсадида тайёргарликдан ўтиш” 205-4-модда. “Террористик уюшмалар тузиш ҳамда унда иштирок этиш” 205-5-модда. “Террористик ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва шундай ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш” Шундай қилиб, жиноий жазога тортиладиган терроризм билан боғлиқ ижтимоий хавфли қилмишлар рўйхати ... Батафсил »
Россияда Қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил қилинди
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Россия Федерацияси Қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Ушбу Фармонга асосан ижро ҳокимияти яна битта вазирликка кўпаядиган бўлди. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Мазкур хабарда таъкидланишича, Қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги федераль агентлиги (Госстрой) вазирликка айлантирилган. Мазкур вазирликнинг асосий вазифалари этиб, соҳага тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш, уй-жой коммунал хизматлари тарифларининг ошиб кетмалик чоралари кўриш, авария ҳолатидаги кўп қаватли уйлардан аҳолини кўчириш, қурилишларни самарали ташкил қилиб, унга сарфланадиган ҳаражатларни ... Батафсил »
Россияда SIM-карталарни кўчада сотиш ман этиладиган бўлди
Россия Думаси SIM-карталарни сотишни тартибга солувчи қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Мазкур қонун лойиҳасига кўра, алоқа операторлари ёхуд унга ёрдам берувчи шахслар симсиз радиотелефон алоқа хизматини кўрсатиш ҳақида фақат ёпиқ иншоатларда ёки махсус жиҳозланган савдо жойларидагина мижоз билан шартнома тузиши мумкин. Бу дегани, эндиликда метрода, жамоат транспорти бекатлари ёнида, вокзалга киравериш жойларда ва ҳ.к. ҳудудларда, қисқа қилиб айтганда SIM-карталарнинг кўча савдосига чек қўйиладиган бўлди. Агарда мазкур қонун лойиҳаси Федерация Кенгаши томонидан маъқулланса ... Батафсил »
Россияда кечки теледастурлар ҳамда фильмлар намойиши вақтида реклама қўйишни тақиқлашмоқчи
Кечагина сайтда “Рекламалардаги қонунбузарликлар” номли мақола чоп этган эдим. Буни қарангки, шу мавзуга оид бошқа бир янгиликка кўзим тушиб қолди. Россия думаси кечки теледастурлар ва фильмлар намойиши вақтида реклама қўйишни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси бир қатор депутатлар томонидан тайёрланган. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Қонун лойиҳасига кўра, бегим кунлари соат 19:00 дан 23:00 гача эфирга узатиладиган теледастур ҳамда фильмлар намойиши вақтида рекламалар билан узиб қўйиш тақиқланади. Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси, дам олиш ҳамда ... Батафсил »
“Россия Почтаси” мижозга iPhone ўрнига оддий тош олиб бориб берди
“Россия Почтаси” Ростов шаҳрига посилкада жўнатилган Aplle iPhone 5 телефони ўрнига оддий тошларни олиб бориб берган. Бу ҳақида, Россия Федерацияси Жамоат палатаси сайтида хабар берилган. Жамоат палатаси ишонч телефонига қўнғироқ бўлган ҳамда бўлиб ўтган воқеа ҳақида хабар берилиб, ёрдам сўраб мурожаат қилинган. Унга кўра Москва шаҳрида яшовчи фуқаро 5 июль куни қимматбаҳо посилка жўнатган. Посилка қийматини ҳисобга олган ҳолда мижоз юборилаётган посилка ҳақида тўлиқ маълумот берган ҳамда телефоннинг нархини ҳам илова қилган (30 минг рубль – таҳм. 2 миллион сўм). ... Батафсил »