Yangi hujjatlar

Tag Archives: саммит

Ислом Каримов 9-10 июль кунлари ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Уфага ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 9-10 июль кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Уфа (Россия) шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Шунингдек, хабарларга кўра, Ўзбекистон Президенти 10 июль куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашади. Батафсил »

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲнинг Минск саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24-25 октябрь кунлари Минск шаҳрида бўлиб, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақида, ЎзА хабар берди. Минск учрашувида Ҳамдўстлик фаолиятини янада такомиллаштириш, аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Президентлар минтақавий ва халқаро муаммолар, хусусан, терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ва қурол-яроғ контрабандаси каби таҳдидларни бартараф этишда ҳамкорлик борасида фикр алмашдилар. Афғонистондаги вазият ҳақида сўз борар экан, 2014 йилда халқаро коалиция кучлари бу ... Батафсил »

Юқорига