2014 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов “Тижорат сири тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” газетасининг сайтида эълон қилинди. Мазкур Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган эди. Қонун 21 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади тижорат сирини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Қонунга кўра, тижорат сири дейилганда учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда ... Батафсил »