Yangi hujjatlar

Tag Archives: таътил

Ўзбекистонда талаба-ўқувчиларга 28 декабрдан 10 январгача қишки таътил эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси талаба-ўқувчиларининг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги ПФ-517-сонли Фармонига мувофиқ жорий ўқув йилида қишки таътил кунларини белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг №456-сонли махсус буйруғи имзоланди. Мазкур буйруққа асосан, таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини 2013 йилнинг 28 декабридан 2014 йилнинг 10 январига қадар қишки таътилга чиқариш белгиланди. Шунингдек, мазкур буйруққа биноан, талаба-ўқувчиларнинг вилоятларга жўнаб кетиш кунларини аниқлаш, шу мақсадда чипталарга буюртмалар бериш ҳамда таътилга чиқиб кетиш ва ундан қайтиб келиш ... Батафсил »

Талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизимига ўзгартиш киритилди

2013 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи имзоланди. Мазкур буйруққа асосан Низомга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли «Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимига замонавий ахборот технологияларини янада кенг ... Батафсил »

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилнинг муддатига чеклов қўйилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, мазкур Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Жумладан, Меҳнат Кодексининг 150-моддаси (Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар) биринчи қисми қуйидаги кўринишда таҳрир қилинди: Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ... Батафсил »

Юқорига