2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Ушбу Қонун асосида 5 та Кодекс, 6 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш киритилиб, террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарарни қоплаш тартиби аниқлаштирилди. Яъни бундай операциялар ўтказиш натижасида шахсга ёхуд жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан қопланиши белгиланди. ... Батафсил »
Tag Archives: террор
Тошкентдаги қўпорувчилик ҳаракатларига 10 йил тўлди
30 июль куни “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилотининг аъзолари томонидан Тошкентда уюштирилган қатор қўпорувчилик ҳаракатларига 10 йил тўлди. Бу ҳақида, Anhor.uz хабар бермоқда. Шу муносабат билан АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида 2004 йилнинг 30 июль куни содир этилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида элчихона ёнида ҳалок бўлган иккита милиционер Иброҳим Норметов ва Ихтиёр Ҳакимовларнинг шарафига 10-хотира маросими ўтказилди. Нашрнинг маълумот беришича, тадбирда Ўзбекистон ИИВнинг вакиллари, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинлари, уларнинг ҳамкасблари ва хизматдошлари қатнашди. Элчихона ходимлари ва ИИВ вакиллари хотира лавҳаси остига гуллар ... Батафсил »