Yangi hujjatlar

Tag Archives: тижорат

Президент “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди

2014 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов “Тижорат сири тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” газетасининг сайтида эълон қилинди. Мазкур Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган эди. Қонун 21 моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади тижорат сирини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Қонунга кўра, тижорат сири дейилганда учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда ... Батафсил »

«Тижорат сири тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

Аввал хабар берилганидек, 2014 йил 28 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси очилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда сенаторлар «Тижорат сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар. Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги «Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги «Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича ... Батафсил »

Юқорига