Yangi hujjatlar

Tag Archives: туман

Ғузор тумани ҳокими тўй ва маросимлар учун ош бериш вақтини чеклаш ҳақида қарор қабул қилди

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокими Ш.Донаевнинг “Туман ҳудудида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди. Қарор матни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинди. Тумани ҳокимининг қарорида таъкидланишича, туман ҳудудидаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчилик билан ўтказилиши кенг жамоатчиликни ташвишга солаётганлиги сабабли бундай ҳолатларга чек қўйиш, фуқаролар соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш асосий мақсаддир. Шу мақсадда Ғузор туманида тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгаши ... Батафсил »

Тошкент шаҳар Ҳамза тумани номи Яшнободга ўзгартирилди

2014 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисининг иккинчи иш куни бўлиб ўтди. Кун тартибидаги биринчи масала Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилиш бўлди. Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ тайёрланганлиги ва киритилганлиги кўрсатиб ўтилди. Муҳокама якунида, Олий Мажлис Сенатининг қарорига биноан, Ҳамза туманининг номи Яшнобод тумани деб ўзгартирилди. Хабарда таъкидланишича, ушбу масала Тошкент шаҳри аҳолиси ўртасида, фуқаролар йиғинлари фаолларининг, жамоат ... Батафсил »

Юқорига