2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 30 октябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Ушбу қонуннинг мақсади ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун 7 боб, 51 моддадан иборат. Қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг умумий, махсус, якка тартибдаги ҳамда виктимологик профилактика каби турлари санаб ўтилган. ... Батафсил »