2013 йил 12 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қабул қилинди. Мазкур Қарордан мақсад сирка кислотасини чакана сотиш ва истеъмол қилишда хавфсизлик талабларини таъминлаш, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш эканлиги таъқидланган. Унга кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча ва ўзгартириш киритилди. Аниқроқ тўхталадаиган бўлсак, қуйидаги мазмундаги янги банд қўшилди: 47-1. Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини чакана савдода сотишга ... Батафсил »