Yangi hujjatlar

Tag Archives: Вазирлар Маҳкамаси

Қонунчилик палатаси Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш мажлис кун тартибидаги бош масала бўлди. Таъкидлаш жоизки, Конституциянинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётганлиги ҳақида ... Батафсил »

Ўзбекистонда 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган дастур тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 6 февраль куни “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-2124-сонли Қарорга имзо чекди. Мазкур Қарор асосида махсус Давлат дастури тасдиқланди. Дастур ижросини тўлақонли ҳамда сифатли амалга ошириш, белгиланган вазифаларни ўз муддатида самарали бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ҳаракат режаси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳаракат режаси 7 бўлим, 76 банддан иборат бўлиб, ўзида турли йўналишларда амалга ... Батафсил »

Ислом Каримов Олий Мажлиснинг Вазирлар Маҳкамаси фаолияти устидан назоратини кучайтириш бўйича Конституцияга ўзгартиш киритишни таклиф қилди

2013 йил 6 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди. Мазкур маърузада давлатимиз раҳбари Олий Мажлис фаолияти ҳақида ҳам бир қатор танқидий, таҳлилий фикрларни баён қилиб ўтдилар. Хусусан, “ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаб олишда сиёсий партияларнинг ролини кескин кучайтириш, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишда уларнинг иштирокини кенгайтириш демократик ислоҳотларни изчил амалга оширишнинг энг муҳим омилига айланмоғи зарур”, ... Батафсил »

Юқорига