2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Хусусан, 47-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди: Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — энг кам иш ҳақининг ... Батафсил »
Tag Archives: жарима
11 туп дарахтни ноқонуний кесганлар 77 миллиондан ортиқ жаримага тортилди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 7-даҳада жойлашган “DIANA TA’MIRLASH KOMUNALCHI” ва “ZAMIN KOMUNAL SERVIS” УЖМШ ижрочи директори Қодиржон Усанов “Уйларнинг ёнидаги дарахтларга шакл берамиз”, деб болта кўтариб келган йигитларга дарахтларни кесишга рухсат берган. Бу ҳақида Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси катта терговчиси Камолиддин Аҳмедов ўзининг “Инсон ва қонун” газетасида чоп этган мақоласида баён қилади. Мақолага кўра, УЖМШ ижрочи директорининг рухсати билан бир гуруҳ “азамат”лар 11 туп дарахтларни арралаб, олиб кетишган. Бу ҳақида шу атрофдаги уйда яшовчи фуқаролар Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза ... Батафсил »