Yangi hujjatlar

Tag Archives: жиноят

Пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятларига жазо кучайтирилди

Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун асосида 6 та Кодекс ҳамда 21 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотди. Хусусан, ушбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳам айрим қўшимчалар киритилди. Бунга кўра, Кодекснинг 211-модда (Пора бериш) ҳамда 212-модда (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) ... Батафсил »

Жиноят Кодексига терроризм билан боғлиқ иккита янги жиноят қўшилди

2014 йил 20 январь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзоланганлиги ҳақида хабар бергандим. Унга кўра, 7 та Кодекс, 17 та Қонун ҳамда 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Жиноят Кодексига терроризм билан боғлиқ иккита янги жиноят қўшилди. Мазкур қўшимчага биноан, эндиликда тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик (155-1-модда) ҳамда террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш (155-2-модда) каби ҳаракатлар алоҳида ... Батафсил »

Украина Парламенти молиявий пирамидаларни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади

Рада (Украина Парламенти номи) молиявий пирамидаларни ноқонуний деб топиш тўғрисидаги қонунни ҳамда ушбу қонунга асосан Жиноят Кодексига тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақида Segodnya.ua нашри хабар бермоқда. Юқори Рада мазкур масала юзасидан “Молиявий пирамидаларни тақиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини овозга қўйди ҳамда 310 нафар халқ депутатлари томонидан қўллаб-қувватлангандан сўнг ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинган деб ҳисобланди. Юқоридаги қонун лойиҳаси “молиявий пирамида” ҳамда “Қасддан молиявий пирамидани яратиш, унда иштирок этишга ўзга шахсларни жалб қилиш ва молиявий пирамидалар натижасида ... Батафсил »

Янги чақалоқни сотмоқчи бўлган Қашқадарёлик гинеколог жиноят устида қўлга олинди

Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида мудҳиш бир жиноятнинг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайтида хабар берилган. Тезкор тадбирда «YOQUT SHIFO DAVO» шахсий клиника гинекологи М.Рўзиева янги туғилган чақалоқни 1000 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, шифокор аёл Қарши шаҳар судининг ажримига асосан эҳтиёт чорасида сифатида қамоққа олинган. “Мазкур ҳолат юзасидан ... Батафсил »

Россияда жиноий жазога тортиладиган терроризм билан боғлиқ ҳаракатлар рўйхати кенгайтирилди

Россия Федерациясида 2013 йил 2 ноябрь куни қабул қилинган Федераль қонунга биноан терроризмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Хусусан, мазкур ўзгаришга кўра, РФ Жиноят Кодексига қуйидаги янги моддалар киритилди: 205-3-модда. “Террористик фаолият билан шуғулланиш мақсадида тайёргарликдан ўтиш” 205-4-модда. “Террористик уюшмалар тузиш ҳамда унда иштирок этиш” 205-5-модда. “Террористик ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва шундай ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш” Шундай қилиб, жиноий жазога тортиладиган терроризм билан боғлиқ ижтимоий хавфли қилмишлар рўйхати ... Батафсил »

11 туп дарахтни ноқонуний кесганлар 77 миллиондан ортиқ жаримага тортилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 7-даҳада жойлашган “DIANA TA’MIRLASH KOMUNALCHI” ва “ZAMIN KOMUNAL SERVIS” УЖМШ ижрочи директори Қодиржон Усанов “Уйларнинг ёнидаги дарахтларга шакл берамиз”, деб болта кўтариб келган йигитларга дарахтларни кесишга рухсат берган. Бу ҳақида Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси катта терговчиси Камолиддин Аҳмедов ўзининг “Инсон ва қонун” газетасида чоп этган мақоласида баён қилади. Мақолага кўра, УЖМШ ижрочи директорининг рухсати билан бир гуруҳ “азамат”лар 11 туп дарахтларни арралаб, олиб кетишган. Бу ҳақида шу атрофдаги уйда яшовчи фуқаролар Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза ... Батафсил »

Коллеж талабасини дарсга қатнашди деб сохта маълумот киритган Наманганлик ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди

Наманган саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси А.Раҳимов 2011 йил сентябрь ойидан буён дарс машғулотларига қатнашмаган коллеж талабаси Х.Ҳошимов ҳамда 2012 йилнинг февралида Россия Федерациясига кетган А.Лутфуллаевнинг дарсларга қатнашганлиги ва билимлари баҳоланганлиги ҳақида ўқув машғулотлари журналига сохта маълумотлар киритиб, уларни курсдан курсга кўчирган. Ушбу ҳолат юзасидан А.Раҳимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш бўйича жазо муқаррарлиги таъминланди. Бу ҳақида Наманган шаҳар прокурори Рустамжон Уматалиев ўзининг “Ҳуқуқ” газетасида чоп этилган мақоласида айтиб ўтган. Шунингдек, мазкур мақолада Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган 14 та текшириш ... Батафсил »

Юқорига