Yangi hujjatlar

ТАТУга кириш имтиҳонларида 4-фанга неча балл берилади?

Савол: Мен ушбу йили Тошкент ахборот технологиялари университетига ҳужжат топширмоқчиман. Эшитишимча, мазкур университетга 4-блок сифатида чет тили ҳам қўшилган эмиш. Шу гапда қанчалик жон бор. Агар инглиз тили қўшилган бўлса, унда баҳолаш қандай бўлади. Қайси фанга неча балл берилади.


Жавоб: Ҳа, Тошкент ахборот технологиялари университетининг барча йўналишларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги ПҚ-1942-сонли қарорига асосан “Чет тили” фанидан ҳам имтиҳон бўлиши белгиланган. Натижада абитуриентлар 4 та фан блоки бўйича имтиҳон топширади: математика, физика, она тили ва адабиёти ҳамда чет тили.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 1 июлдаги 225-сонли буйруғи билан 2013/2014 ўқув йили учун “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси” тасдиқланди. Ушбу буйруққа асосан, Тошкент ахборот технологиялари университетида 4 та фан блоки бўйича тест синовлари ўтказиладиган йўналишларда қуйидагича баллар тақсимоти белгилаб берилди:
Математика фанидан (жами 36 та савол) 1 та тўғри жавоб учун  – 3,1 балл;
Физика фанидан (жами 36 та савол) 1 та тўғри жавоб учун  – 2,1 балл;
Она тили ва адабиёти фанидан (жами 18 та савол) 1 та тўғри жавоб учун  – 1,1 балл;
Чет тили фанидан (жами 18 та савол) 1 та тўғри жавоб учун  – 1,1 балл.
Кўриб турганингиздек, гарчи 4-фан блоки қўшилган бўлса-да, лекин саволлар сони ҳам, умумий баллар миқдори ўзгаришсиз қолган. Шунчаки, 2 та фан блокида саволлар сони 18 тадан бўлиши белгилаб берилган холос.
Шунингдек, яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ТАТУнинг барча йўналишларида ҳам 4 та фан блоки бўйича имтиҳон бўлиб ўтмайди. Чунки 2 та йўналишда, яъни “5350300‑Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент” ҳамда “5350600‑Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик” йўналишларида илгари ҳам чет тилидан имтиҳон бўлар эди. Шу сабабли мазкур йўналишларга бу қоида таълуқли эмас.
4 та фан блоки бўйича қуйидаги йўналишлар имтиҳон топширади:
1.5330500‑Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ-Сервис”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Мультимедиа технологиялари”)
2.5330501‑Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ-Сервис”)
3.5330600‑Дастурий инжиниринг
4.5350100‑Телекоммуникация технологиялари (“Телекоммуникациялар”, “Телерадиоэшиттириш”, “Мобиль тизимлар”)
5.5350101‑Телекоммуникация технологиялари (“Телекоммуникациялар”)
6.5350200‑Телевизион технологиялар (“Аудиовизуал технологиялар”, “Телестудия  тизимлари ва иловалари”)
7.5350400‑Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими
8.5350500‑Почта алоқаси технологияси
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (7)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига