2014 йил 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сонли «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.
Буйруққа кўра, Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг қуйидаги нормативлари тасдиқланди:
Таълим соҳалари блоклари |
Нормативлар |
|
2017/2018 ўқув йилигача |
2017/2018 ўқув йилидан |
|
Техник |
10,3 |
12,2 |
Гуманитар ва табиий |
10,5 |
12,5 |
Тиллар |
7,9 |
9,4 |
Тиббиёт |
6,8 |
8,2 |
Санъат |
3,5 |
4,1 |
Спорт |
7,1 |
8,4 |
Педагогика |
10,5 |
12,5 |
Иқтисодиёт |
10,5 |
12,5 |
Қишлоқ хўжалиги |
10,3 |
12,2 |
Архитектура |
6,8 |
8,2 |
Ушбу Нормативлар профессор-ўқитувчилар таркиби алоҳида қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган олий таълим муассасалари ва олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлинмаларида бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари — 35,0 нисбатда белгиланади.
Шунингдек, нормативлар айрим олий таълим муассасаларида қуйидагича белгиланади:
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси учун 2017/2018 ўқув йилигача — 10,5 нисбатда ва 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб — 12,5 нисбатда;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун 2017/2018 ўқув йилигача — 6,8 нисбатда ва 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб — 8,5 нисбатда;
Тошкент ислом университети учун 2017/2018 ўқув йилигача — 5,1 нисбатда ва 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб — 6,1 нисбатда.