ҚЎШАЛОҚ СУҒУРТА – суғуртанинг бир тури бўлиб, суғурта пули айни битта мол–мулкни ёки тадбиркорлик хавфини икки ёки бир неча суғурталовчида суғурта қилиш (қўшалоқ суғурта) натижасида суғурта қийматидан ошиб кетган тақдирда ҳам тегишинча суратда қўлланилиши тушунилади. Бунда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта товонини исталган суғурталовчидан у билан тузилган шартномада назарда тутилган суғурта пули доирасида олишга ҳақли. Олинган суғурта товони ҳақиқий зарарни қопламаган тақдирда, суғурта қилдирувчи (наф олувчи) етишмаётган суммани бошқа суғурталовчидан олишга ҳақли.