Yangi hujjatlar

ҚУРОЛ

ҚУРОЛ – бу физикавий, кимёвий ва биологик таъсирни таъминловчи, ҳужум қилиш ва фаол ҳимоя қилиш воситаси, яъни, душманнинг тирик кучлари ва жанговар техникасини йўқотиш ёки сафдан чиқариш воситасидир. Стандарт қуроллар биргаликда, нафақат ўточар қуролларга, балки, портловчи қури­лмаларга ҳам тааллуқли бўлган турлича қўлбола усулда тайёрланган мослама ва қурилмалар ҳам тадқиқот қилинади. Демак, ушбу турдаги экспертизаларни ўтказувчи экспертлар ўточар қуролларнинг тўлиқ характеристикалари акс этган ва етарлича тўлиқ таърифларга эга бўлишлари лозим. Барча қуролларни таъсир қилиш ёки энергия манбаларига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ядровий, кимёвий, бактериологик, минали портловчи, совуқ, отувчи. Бундан ташқари қуроллар артиллерия ва ўқотар қуролларга ажралади. Суд баллистика экспертизаси артиллерия қуролларини тадқиқ этиш билан шуғулланмайди.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига