Yangi hujjatlar

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисидаги халқаро шартнома тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 10 февраль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисида 2014 йил 19 август куни Пекин шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди.

Халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаши белгилаб қўйилди.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилди.

Эслатиб ўтаман, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2014 йил 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинда бўлган ҳамда музокаралар якунида Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Қўшма декларацияни имзолаган эдилар. Батафсил

Президент қарорини расмий манбадан ўқиш:

Президент қарорини расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига