ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК – ходимнинг касаллиги, бемор оила аъзосини парваришлаши ва б. назарда тутилган вазифаларни бажариш имкониятидан вақтинча маҳрум бўлиб қолиши. В.м.қ. тиббий даволаш муассасасининг ҳужжати б-н тасдиқланади. В.м.қ. варақасини бериши ва в.м.қ.ни тиббий экспертиза қилиш тартибига қонун ҳужжатларида белгиланган махсус назарда тутилган ҳоллардан ташқари в.м.қ. нафақаси тайинланади. (муал. – М.Усмонова)