ВАҚТИНЧА САҚЛАШ – олиб кирилган товарлар ва транспорт воситалари божхона органига тақдим этилган пайтдан бошлаб чиқаришга рухсат берилгунга қадар танланган режимга мувофиқ божхона омборида бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан вақтинча сақланиши. Товарлар ва транспорт воситаларини В.с. режимига жойлаштиришда қисқа декларация қўлланилади. (муал. – И.Зокиров)