ВАФОТ ЭТГАН ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ФУҚАРО ҚАЙТИБ КЕЛИШИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ – вафот этган деб эълон қилинган фуқаро келиб қолган ёки унинг туриш жойи маълум бўлиб қолган тақдирда, суд янги ҳал қилув қарори б-н ўзининг илгариги ҳал қилув қарорини бекор қилади. Янги ҳал қилув қарори тегишинча мулкка нисбатан бошқарувчини ёки фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд қилиш дафтаридаги фуқаронинг вафотига доир ёзувни бекор қилиш учун асос бўлади. (муал. – И.Зокиров)