Yangi hujjatlar

ВАКИЛЛИК

ВАКИЛЛИК – бир шахснинг бошқа шахс номидан юридик ҳаракатларни бошқалар б-н ўзаро муносабатларда, шу жумладан, судда амалга ошириши. В. тузган битими уларга нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. В. ишончнома, қонун, суд қарори ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган бўлиши керак. Муомала лаёқатига эга вояга етган ҳар қандай шахс фуқароларга ва юридик шахсларга В. қилиши мумкин. Юридик шахс фақат ўз уставида кўзда тутилган ҳоллардагина ёки фаолият характерига мувофиқ бўлгандагина фуқаролар ёки юридик шахсларнинг вакили бўла олади. Муомалага лаёқатли шахслар ўзлари танлаган вакиллари орқали битим тузишлари мумкин. Битим ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин. Муомалага лаёқатсиз фуқаролар номидан битимни уларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ва васийлари тузади (ФК, 129–131-м.).

В. топшириқ берувчининг номидан ва унинг ҳисобидан белгиланган ваколатлар доирасида муайян ҳаракатларни содир этиш учун ишонч билдирилган шахс. Ушбу мажбурият бепул ёки ҳақ эвазига бажарилиш мумкин. В. судда вакиллик қилиш, манфаатдор шахснинг топшириғи бўйича ёки қонунда назарда тутилган асосларга кўра процессуал ҳаракатларни амалга ошириш. В.нинг қуйидаги турлари мавжуд: қонуний вакиллик; ихтиёрий (шартномали) вакиллик; касаба уюшмалари ва б. жамоат ташкилотларининг вакиллиги; юридик шахсларнинг вакиллиги ва уставли вакиллик. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига