Yangi hujjatlar

ВАКОЛАТ

ВАКОЛАТ – вакилнинг В. берувчига фуқаролик ҳуқуқ мажбуриятлар вужудга келтириши, ўзгартириши ва бекор қилиши учун асос. В. ишончнома, қонун, суд қарори ёки маъмурий ҳужжат асосида юзага келади. Қоида тариқасида, вакил ўз В.ини В. берувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кўзлаб амалга оширишга мажбур. Вакил В. берувчи номидан шахсан ўз фойдасига ҳар хил битимлар туза олмайди. Вакил амалдаги қонунчилик ва В. берувчининг топшириқларига биноан иш кўради. Вакил В. олмай ёки В. доирасидан четга чиқиб ҳаракат қилган тақдирда, бундай ҳаракат В берувчи учун ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат туғдирмайди. Аммо бу ҳаракат В. берувчи томонидан маъқулланса, бу ҳол унинг учун муайян ҳуқуқий оқибат туғдиради. В.ни вужудга келтирувчи асосларга кўра, вакиллик 2 турга бўлинади: 1) қонун бўйича вакиллик. Бундай вакиллик ва В. меъёрий ҳужжатлар б-н белгиланади; у муомалага лаёқатсиз шахс (ёш болалар, ақли заиф ва руҳий касал)ларнинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилади; 2) шартномавий вакиллик: бунда вакилнинг В.и вакил қилувчининг эрки б-н юзага келади. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига