Yangi hujjatlar

ВАКОЛАТСИЗ ВАКИЛЛИК

ВАКОЛАТСИЗ ВАКИЛЛИК – вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс шу битимни кейинчалик тасдиқлаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради ва ўзгартиради, шунингдек, бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам ушбу битимлар қабул қилинган ҳисобланади. Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради (ФК нинг 132-м.). (муал. – С.Хидиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига