Yangi hujjatlar

ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ

ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ – МЖК нинг 170-м.да валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, – валюта бойликларларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ЖКнинг “Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар” бўлимида кўрсатилган, фуқароларнинг қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши, агар шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг содир этилса, – энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараваригача миқдорда жарима ёки уч й.гача ахлоқ тузатиш ишлари б-н жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баробаридан 200 баробаригача ёки олти ой қамоқ б-н жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баробаридан беш юз баробаригача миқдорда жарима ёки уч й.дан саккиз й.гача озодликдан маҳрум қилиш б-н жазоланади (177-м.). (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига