Yangi hujjatlar

ВАНДАЛИЗМ

ВАНДАЛИЗМ – ижтимоий хавфсизликка қарши қаратилган жиноят, бинолар, иншоотлар ёки бошқа қурилмаларни ишдан чиқариш, жамоа жойларида ёхуд жамоа транспортига зарар етказиш. РФси ЖКнинг 214-м.га мувофиқ, бино ёки бошқа иншоотларни тахқирлаш, жамоат транспорти ёки бошқа жамоат жойларидаги мулкни бузишдан иборат. ЖКда вандализмнинг кўринишлари сифатида тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки шикаст етказиш (132-м.да), давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият ёдгорликларини қасддан нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этишдан, қабрни таҳқирлаш эса (134-м.да) қабрни ёки мурдани шунингдек, мурдадаги, қабр устидаги ёки ичидаги нарсаларни олиш учун жазо белгиланган. Қабрни таҳқирлаш, жамиятда мавжуд бўлган ахлоқ–одоб асосларини, тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки шикаст етказиш ахлоқ–одоб асосларини ва давлатнинг тарихий ёдгорликлари ҳамда маданий қадриятларига тажовуз ҳисобланади. (муал. – М.Усмоналиев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига