ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИ ЎЗ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШДАН ЧЕТЛАТИШ – васий ёки ҳомий ўз зиммасига қонун б-н юклатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганида васийлик ва ҳомийлик органлари васийни ёки ҳомийни бу мажбуриятларни бажаришдан четлатиши. Васий ёки ҳомий ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда фойдаланганида, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликдаги шахсни назоратсиз ёхуд зарур ёрдамсиз қолдирганида, васийлик ва ҳомийлик органлари айбдорни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш учун зарур чораларни кўришлари лозим. (муал. – Ш.Шорахметов)