ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИКНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОРГАНЛАР – васийлик ва ҳомийлик вазифаларини амалга ошириш ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан – халқ таълими бўлимларига, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан – соғлиқни сақлаш бўлимларига, соғлиғининг ёмонлиги сабабли ҳомий тайинланишига муҳтож муомалага лаёқатли шахсларга иисбатан – ижтимоий таъминот бўлимлари зиммасига юклатилади.
Васийлик ва ҳомийлик васий ёки ҳомий тайинланишига муҳтож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи бўлмаса, васий ёки ҳомий яшаётган жойда белгиланади. (муал. – Ш.Шорахметов)