ВАСИЙЛИК ЁКИ ҲОМИЙЛИКДАГИ ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИНИ БОШҚАРИШ – васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкини бошқариш мол-мулк жойлашган ерда ўрнатилади. В.ё.ҳ.ш.м.б., уларга тегишли мол-мулкни бошқаларга ўтказиш, васийлик ва ҳомийликдаги шахсларга тегишли пул ва б. қимматли буюмларни сақлаш, мол-мулкни бошқариш ва сақлаш б-н боғлиқ бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тартиби ва шартлари, шунингдек, в.ё.ҳ.ш.м.б. ва сақлаш бўйича васий ва ҳомийларнинг ҳисобот бериш тартиби қонун ҳужжатлари б-н белгиланади. Суднинг шахсни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ёки уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ёхуд мерос олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бекор қилинганда мол-мулкни бошқариш ҳам бекор қилинади. (муал. – И.Зокиров)