Yangi hujjatlar

ВАСИЙЛИКНИНГ ТУГАШИ

ВАСИЙЛИКНИНГ ТУГАШИ – васийлик: васий ёки васийликдаги шахс вафот этганда; вояга етмаганларга нисбатан – улар ўн тўрт ёшга тўлганда ёки ота-онасининг тарбиясига қайтарилганда; қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганларнинг муомала лаёқати суд томонидан тикланган тақдирда тугайди. Вояга етмаган бола ўн тўрт ёшга тўлганлиги сабабли васийлик тугаганида васий вазифасини бажарувчи шахс махсус тайинланмасдан вояга етмаган боланинг ҳомийси бўлиб қолади. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига