Yangi hujjatlar

ВАСИЯТДАН ВОЗ КЕЧИШ

ВАСИЯТДАН ВОЗ КЕЧИШ – васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчи васият мажбуриятидан воз кечишга ҳақли. Қисман в.в.к.га, шартлар қўйиб ёки бошқа шахснинг фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди. Ушбу қонунда назарда тутилган ҳуқуқ айни бир пайтнинг ўзида ҳам меросхўр, ҳам васият мажбуриятини қабул қилиб олувчи ҳисобланган шахснинг меросдан воз кечиш ҳуқуқига боғлиқ бўлмайди. Агар васият мажбуриятини қабул қилиб олувчи ушбу қонунда назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлса, зиммасига васият мажбурияти юклатилган меросхўр бу мажбуриятни бажаришдан озод бўлади. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига