ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ – “Ўзбекистон Республикаcи Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунга биноан, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, ЎзР Конс. Ва қонунлари, ЎзР Олий Мажлисининг қарорлари, ЎзР Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият. Ҳукумат Президент, Олий Мажлис ва судлар б-н бир қаторда ҳокимиятни, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиш асосида давлат ҳокимиятини амалга оширади. В.М. давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви тузилмаларига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик б-н ишлашини таъминлайди. В.М. ўз фаолиятида коллегиаллик, демократия ва қонунийлик, ЎзРда яшовчи барча миллат ва элатларнинг манфаатини ҳисобга олиш принципига асосланади, ошкоралик, инсонпарварлик ва қонунийлик асосида иш олиб боради. В.М. қонун б-н белгилаб қўйилган ўз таркибига эга. Унга кўра, В.М. таркибига Бош вазир, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, ЎзР вазирлари, давлат қўмиталарининг раислари, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари киради. В.М.нинг таркибини тузиш мамлакат Президентининг ваколатига берилган (ЎзР Конс.нинг 89–, 93–, 98-м.).
2003 й. 29– авг.да «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонун қабул қилинди. (муал. – А.Ҳошимхонов)