ВЕКСЕЛЬ ЭГАСИ – векселда кўрсатилган пулни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс. Векселда кўрсатилган пул олувчи шахс биринчи эгаси ҳисобланади. В.э. векселга ноқонуний эга бўлса ёки эга бўлаётганда қўпол эҳтиётсизлик қилса векселнинг олдинги эгасига қайтариши шарт. Векселларнинг бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши ўтказма ёзув индоссамент (вексель бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказилганлигини тасдиқловчи қимматли қоғоз) ёрдамида амалга оширилади. (муал. – И.Зокиров