Yangi hujjatlar

ВИЧ–ИНФЕКЦИЯЛАРИНИ ЮҚТИРИШ

ВИЧ–ИНФЕКЦИЯЛАРИНИ ЮҚТИРИШ – ўзида таносил касаллиги борлигини билатуриб бошқа шахсга юқтириш. Таносил касалликлари – бу одатда жинсий йўл б-н юқтириладиган юқумли касалликлардан бири бўлиб, уларга сифилис, гонорея, перелой, триппер, юмшоқ шанкр, жинсий мояклар лимфогранулематози ва б. тааллуқлидир. Таносил касаллигининг хусусияти, уни даволаш имкони ёки касаллик туфайли келиб чиқадиган оқибатлар жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди. Айбдорнинг қилмишларини ЖК 113-м. бўйича тавсифлаш учун шахсни фақат таносил касаллиги б-н оғриганлик ва олдиндан билатуриб бошқа кишини мазкур касалликка дучор этганлигини аниқлаш лозим. Бошқа юқумли ёки оғир касалликларни юқтириш келиб чиққан оқибатларнинг моҳиятига кўра баданга шикаст етказишга оид м. б-н тавсиф қилинади. (муал. – И.Беков)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига