ВИКТИМЛИК – инсоннинг айрим сифатлари (диний, жисмоний ва касбий) туфайли муайян объектив шарт-шароитларда жиноий тажовузнинг қурбони бўлиш хусусияти. Шахсий в. шахснинг ўзига хос бўлган хусусиятлари туфайли унинг жиноят қурбони бўлиш эҳтимоли. Бундай хусусиятлар қуйидагича бўлиши мумкин: алоҳида қобилиятларига эга бўлиш; ақлий ёки жисмоний жиҳатдан устунлик ёки унинг акси; психологик характер нуқтаи-назаридан ўзига хослиги (холерик хулқ атворнинг намоён бўлиши); маълум бир шахснинг алоҳидаликка, ёлғизликка интилиши, бунинг натижасида ёлғизланиб қолиб, ўзгаларни тушунмаслик ва б..
Шахсий в. хусусиятлари ўзгарувчан характерга эга. Шунинг учун ҳам унга шахс яшаётган муҳитдаги турли хил омиллар таъсир кўрсатади. Мас., шахснинг касбий фаолияти, моддий таъминланганлиги, ҳуқуқий ёки бошқа жиҳатдан ҳимояланганлик даражаси, шахс яшаётган макон ва замоннинг ўзига хос хусусиятлари. (муал. – Қ.Абдурасулова)