Yangi hujjatlar

ВИКТИМОЛОГИЯ

ВИКТИМОЛОГИЯ (лотинча victima – қурбон ва грекча logos – таълимот) – криминологиянинг жиноят қурбонининг хусусиятлари ва хулқ-атворини, унинг жиноят содир этилган вақтда ва у содир қилингандан кейин жиноятчи б-н бўлган муносабатлари, ўзаро алоқаларини ўрганадиган мустақил йўналиши. Шу сабабдан ҳам, жиноий хулқнинг сабаблари ўрганилаётганида унинг виктимологик жиҳатларига эътибор бериш керак. В.нинг вазифаси жабрланувчилар шахсини, жиноятдан жабр кўрганлар, жиноятчи ва жабрланувчининг жиноят содир этилгунга қадар, у содир этилган вақтда ва содир этилганидан кейинги шахсий алоқалари, шунингдек, ўзаро муносабатларини тадқиқ этишдан иборатдир. Виктимология жиноий хулқни жабрланувчининг жиноят қурбонига айланиши учун шарт-шароит яратган хусусиятларини ўрганиш асосида тадқиқ этади. Виктим хулқ эҳтиётсизлик, таваккалчиликнинг натижаси бўлиб, жабрланувчининг ўзига хавф туғдиради ва криминоген вазиятни вужудга келтириши мумкин, айрим ҳолларда эса жиноятнинг содир этилишига имкон яратади. Олиб борилаётган тадқиқотларнинг натижалари ва жиноятлар статистикаси ҳуқуққа хилоф қилмишларнинг жиноят қурбонининг хулқ атвори б-н бевосита алоқадорликда, хусусан, улар жабрланувчилар аҳволининиг хусусиятлари (маст ҳолдалиги), соғлиғи даражаси (эшитиш, кўриш қобилиятининг пастлиги), руҳий ҳолати, ўзининг шахси, шаъни, қадр–қимматининг хавфсизлиги ва мулкининг сақланишига бепарволарча муносабатда бўлиш; ўзига нисбатан содир этилган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилишни истамаслиги; қонунга хилоф бўлган битимлар тузиш ва ҳ.к. б-н боғлиқликда содир этилишини кўрсатади. Виктимологик тадқиқот иккита асосий: жиноят(махсус) ва жиноятчилик (умумий)нинг ўзаро боғлиқлигини ўрганиш даражасида олиб борилади. (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига