Yangi hujjatlar

ВИТАСФЕРА

ВИТАСФЕРА (лотинча vita – ҳаёт ва юнонча sphaire – шар) – биосферанинг ўз ичига ҳозирги яшаётган организмлар ва уларнинг биоген айланишига жалб қилинган атмосфера, гидросфера ва фитосферанинг маълум қисмларини қамраб олган қатлами. В. тушунчаси “жўғрофий қобиқ” (ландшафт муҳит) тушунчасидан фарқланади ва ўз ичига ҳаёт деярли учрамайдиган геотизимларни (фаол вулқонлар, лава кўллари, абадий музликларнинг ўта тоза қисмлари ва б. абиоген ландшафтлар) қамраб олмаслиги б-н тавсифланади. (муал. – А.Нигматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига