Yangi hujjatlar

ВОРИС

ВОРИС – васиятнома ва қонун бўйича ворисликдан вужудга келадиган, мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек, мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин туғилган болалари, шунингдек, мерос очилган пайтгача тузилган юридик шахслар ҳамда давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари. Фуқаролар В. сифатида васиятнома ва қонун бўйича ворислик натижасида эътироф этилади. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек, ФКда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади. Васият қилувчи шахсни в. сифатида эътироф этмаслиги мумкин, барча ҳолларда албатта улуш олувчилар бундан мустасно. (муал. – М.Хамидова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига