ВОСИТАЧИ – воситачилик шартномасининг бир тарафи. У шартноманинг иккинчи тарафи ҳисобланган комитентнинг топшириғи бўйича, ўз номидан, комитент ҳисобидан битим тузишни амалга оширади. В. ўз зиммасига олган топшириқни комитентнинг кўрсатмаларига мувофиқ, воситачилик шартномасида бундай кўрсатмалар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ комитент учун энг фойдали шартлар асосида бажариши лозим. (муал. – И.Зокиров)