ВОЯГА ЕТМАГАН ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ШАХСЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ – оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноят тури. Уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик ташкил этади. ЖК 122-м.га мувофиқ, жарима ёки ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд қамоқ б-н жазоланади. (муал. – Ш.Юлдошева)