ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН ИШЛАШ КОМИССИЯСИ – 1) вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлиги олдини олишни амалга оширувчи органлар ва муассаса (ташкилот)ларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш; 2) вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш ва ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш; 3) вояга етмаганлар б-н ишлаш комиссияларига берилган ваколатлар: вояга етмаганлар б-н муомала қилиш, уларни тарбиялаш, ўқитиш, ушлаб туриш, ташкилий–ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, умумтаълим муассасаларида, шунингдек, махсус ўқув–тарбия муассасалари ва вояга етмаганлар учун ихтисослаштирилган муассасаларда, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш бўйича бўлинмалар ва ҳ.к. ҳуқуқбузарларни вақтинча изоляция қилиш марказларида, тарбия–меҳнат колонияларида уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бажарилишини, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот муассаса учун белгилаб қўйилган иш режими ва шароитлари учун зарур бўлган моддий маиший шароитларининг яратилишини назорат қилиш. Судда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонун б-н қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга оид ишларни қўзғатади. (муал. – Қ.Абдурасулова)