Yangi hujjatlar

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ 13 ёшдан 18 ёшга қадар бўлган шахслар томонидан содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг олдини олишга оид маълумотлар йиғиндиси. Вояга етмаганлар жиноятчилиги умуман жиноятчиликни вужудга келтирувчи омиллар таъсирида ривожланади. Шу сабабдан ҳам вояга етмаганлар жиноятчилигини тадқиқ этишда криминологияга оид бўлган умумий тавсифлар, кўрсаткичлар ва усуллардан фойдаланилади. Шу б-н бирга, вояга етмаганлар жиноятчилигининг таҳлили айнан вояга етмаганлар жиноятчилигига таъсир кўрсатувчи омиллар ва шарт-шароитларни аниқлашга қаратилиши лозим. Вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олишни жиноят ҳуқуқий чоралар воситасида таъсир кўрсатиш б-н қўшиб олиб бориш ўсиб келаётган авлоднинг маънавий соғлиғини муҳофаза қилишнинг зарур шарти ҳисобланади. Вояга етмаганлар жиноятчилиги республикамизда сўнгги й.ларда умумий жиноятчиликнинг 3,4%ни ташкил қилган. Ушбу кўрсаткич 2005 й.да 4,2%ни ташкил этди. Жиноятчиларнинг анчагина қисми латент бўлиб қолмоқда, чунки атрофдагилар кўпинча уларнинг жиноятларини ёши б-н боғлиқ бўлган шўхлик деб ҳисоблайдилар ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермайдилар. Вояга етмаганлар жиноятчилиги қуйидаги хусусиятларга эгадир: а) вояга етмаганлар томонидан содир этилган зўрлик ишлатиб ва таьмагирлик улар жиноятчилигининг 8%ни ташкил этади ва бу кўрсаткич анчагина барқарордир. б) вояга етмаганлар томонидан кўпроқ ўғирлик, талончилик, безорилик содир этилади. в) вояга етмаганлар томонидан гуруҳ бўлиб содир этилаётган жиноятлар миқдори кўпаймоқда. (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига