ВОЗ КЕЧИШ ҲАҚИ – шартномавий муносабатларда тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбуриятни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақи тўлаш б-н бекор бўлиши. В.к.ҳ. пул тўлаш, мол-мулк бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва ш.к. шаклларда бўлиши мумкин. В.к.ҳ.нинг миқдори муддати ва уни бериш тартиби тарафлар келишувига асосан белгиланади. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга киришаётган тарафлар уни бекор бўлишининг эҳтимол тутилган шакли сифатида ёки агар тарафлар уни асл ҳолида бажариш мумкин эмас деб ҳисоблаганда мажбуриятни бажаришнинг кейинги жараёнида в.к.ҳ. бўйича келишишлари мумкин. Мажбурият бажарилиши кечиктирилиб юборилганда ҳам тарафлар в.к.ҳ. тўланиши мумкин. Фуқаронинг хаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашда, алимент ундириш масалаларида умрбод таъминлаш б-н боғлиқ шартномаларда в.к.ҳ.ни қўллаб бўлмайди. (муал. – И.Зокиров)