2014 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.
Фармонга кўра, Тошкент шаҳар прокурори Обидов Мирзоҳид Ҳаётовичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони берилди.
Шунингдек, ушбу фармон билан яна қуйидаги суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳам «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони билан тақдирланишди:
Азимова Зухра Музаффаровна – Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
Джураев Рустам Мирзаевич – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
Икрамов Музраф Мубаракходжаевич – Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари
Султанова Жамила Рахматовна – Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ички ишлар бўлими катта терговчиси
Усмонов Зуфар Султонович – Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси
Ходжаева Мухаббат Мансуровна – Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота тумани суди раиси
Шунингдек, прокуратура тизимидаги қуйидаги ходимлар ҳам турли даражадаги фахрий унвонлар билан тақдирланишди:
«Дўстлик» ордени билан
Ахмедов Ахмед Намихович – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори
«Жасорат» медали билан
Бахрамов Дилшод Файзуллаевич – Тошкент шаҳар прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Ахмедов Хусан Шавкатович – Тошкент вилояти қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назорати бўйича Тошкент прокурори
Максудов Алишер Мухамадаминович – Тошкент шаҳар прокурорининг фуқаролар мурожаатлари ва хатлар бўйича катта ёрдамчиси
Фаязов Набижан Мирсултанович – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси навбатчи қисм бошлиғи
«Шуҳрат» медали билан
Алимов Муродилжон Отахонович – Фарғона вилояти прокуратураси судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими бошлиғи
Замитова Лобар Бакировна – Тошкент вилояти прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўйича ёрдамчиси
Исанов Шербек Тулкинович – Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани прокурори
Қандаҳорова Дилноза Сатторовна – Бухоро вилояти прокуратураси судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими прокурори
Суфижанова Осия Юсупжановна – Наманган вилояти прокуратураси девонхона мудираси