Аввалроқ Президент қарорига биноан, 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2 сентябрь жума кунига кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур қарор натижасида кўпчиликда саволлар пайдо бўлмоқда. “Талабалар қайси кундан ўқишга чиқишади?”, “Биринчи қўнғироқ қайси куни бўлади?”, “Боғчалар қайси кундан ишлашни бошлайди” ва ҳ.к. Ушбу саволларга мутахассис сифатида изоҳ беришга ҳаракат қиламан.
Шунингдек, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳам янги ўқув йилининг дастлабки куни 4 сентябрь, якшанба куни этиб белгиланди.
Мактабгача таълим муассасаларида ҳам 1, 2 ва 3 сентябрь кунлари дам олиш куни бўлади ва 4 сентябрь, яъни якшанба кунидан ота-оналар ўз фарзандларини боғчаларга олиб боришлари мумкин бўлади.
Ишчиларга келадиган бўлсак, мазкур қарор 5 кунлик иш ҳафтасига ҳам, 6 кунлик иш ҳафтасига ҳам тааллуқли.
Бу дегани 5 кунлик иш ҳафтасида, яъни шанба расман дам олиш куни бўлган ташкилот ходимлари 1, 2, 3 сентябрь кунлари дам олишади ва 4 сентябрь, яъни якшанба куни ишга чиқишади.
6 кунлик иш ҳафтасида, яъни шанба куни расман иш куни бўлган ташкилот ходимлари 1 ва 2 сентябрь куни дам олишади, 3 ва 4 сентябрь кунлари одатдагидек ишга чиқишади.
2 фикр
Pingback: Ta`lim muassasalarida yangi o`quv yili qaysi kundan boshlanishi ma`lum qilindi « Jizzax viloyat hokimligi
Pingback: Ta`lim muassasalarida yangi o`quv yili qaysi kundan boshlanishi ma`lum qilindi