ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК БЕРИШ – судда ёхуд суриштирув ёки дастлабки тергов даврида гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув беришида ифодаланади. Ё.г.б. сабаблари, мақсади аниқланмоғи ва жиноят тарзида ЖК 238-м. билан таъқиб қилиниши лозим. (муал. – С.Рахмонова)