Yangi hujjatlar

ЁНДИРУВЧИ ПИСТОН

ЁНДИРУВЧИ ПИСТОН – ургич урилиши натижасида ёниб, патрон порох зарядининг ёнишига сабаб бўлувчи, патроннинг орқа қисмида жойлашган, мис қобиққа босиб жойлаштирилган ёнувчи таркибли мослама, патроннинг асосий қисмларидан бири. Ёндирувчи пистоннинг икки тури маълум: сандони ичкарида жойлашган, мас., қоғоз гильзалар учун мўлжалланган жевело пистони ва сандонсиз, яъни тубида ёндирувчи таркиби бўлган металл қалпоқча шаклидаги центрабой пистони. (муал. – А.Норбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига