Yangi hujjatlar

ЁРДАМЧИ

ЁРДАМЧИ – жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари б-н, воситалар бериш ёки тўсиқларни йуқотиш б-н кўмаклашган, шунингдек, жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл б-н кўлга киритилган нарсаларни яширишга, шунингдек, бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берган шахс (ЖК 28 м.). Қўлланиладиган восита ва усуллардан келиб чиқиб ёрдамчиликнинг икки турини ажратиш мумкин: жисмоний ва ақлий ёрдамчилик. Ақлий ёрдамчилик қуйидагилардан иборат: жиноят содир этилишига маслаҳатлар ва кўрсатмалар бериш б-н кўмаклашиш; жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл б-н қўлга киритилган нарсаларни яширишга олдиндан ваъда бериш; жиноий йўл б-н қўлга киритилган нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда бериш. Ақлий ёрдамчилик бажарувчи онги ва иродасига руҳий таъсир этишдир. Бу маънода ақлий таъсир белгиларига эга ва улар б-н тавсифланадиган ҳаракатлар бажарувчининг онгли ва иродавий фаолиятига таъсир этади. Бу ҳаракатлар бажарувчи жиноий ниятининг қатъийлашувини мустаҳкамлаш ва ёрдамчининг муайян ишонтиришлари ёрдамида қасднинг янада аниқлашувига кўмаклашади. Жисмоний ёрдамчилик қуйидагиларда ифодаланади: жиноят содир этиш учун бажарувчига зарур воситаларни таклиф этиш (мас., катта миқдордаги мол-мулкни ўғирлаш жиноятини амалга ошириш учун машина тақдим этиш); бажарувчи содир этадиган жиноятга қўйилган тўсиқларни йўқ қилиш (мас., моддий қимматликлар омборини кейинчалик уни талон–тарож қилиш учун очиқ қолдириш). (муал. – И.Беков)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига