Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Yoshlar” ва “Navo” телеканаллари ўз кўрсатувларини юқори чап тарафда махсус ёрлиқ билан эфирга узатмоқда. Ушбу ёрлиқ марказида “24 yil” деган ёзув битилган бўлиб, унинг фонида Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турибди.

Photo: Facebook / Ruslan Rustamov
Аммо минг афсуски, техник носозлик сабаблими ёки эътиборсизликданми, Ўзбекистон байроғи тескари тарзда ҳилпираб турибди. Яъни байроқнинг юқори қисмида яшил ранг, қуйи қисмида эса мовий ранг акс этган.
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ҳозирча нима учун Ўзбекистон байроғининг тескари тарзда эфирга узатилаётганининг сабаби маълум бўлгани йўқ. Бу ҳақиқатдан эътиборсизликмиди ёки бундан аниқ бошқа мақсад кўзланганмиди, ҳозирча номаълум. Воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.

“Navo” канали эфиридан скриншот

“Yoshlar” канали эфиридан скриншот

Mtrk.uz сайти орқали узатиладиган онлайн-эфирдан скриншот

Mtrk.uz сайти орқали узатиладиган онлайн-эфирдан скриншот
Скриншотлар 25 август соат 9:30-9:45 орасида олинган.